Рио—2016 Олимпиадасидаги иштирокини нимчорак финалда Баҳрайн спортчисини мағлуб этиш билан бошлаган ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов, ярим финал йўлида Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомесга қарши гиламга чиқди.
Курашнинг 5:37 дақиқасида тортишувли вазият юзага келди. Ҳакамлар бир неча дақиқа давомида вазиятни муҳокама қилиб, якунда ўзбекистонлик спортчининг фойдасига қарор чиқарди.
Ихтиёр Наврўзов курашни 8:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, ярим финал чиптасини қўлга киритди. Финал остонасида ўзбекистонлик спортчи россиялик Сослан Рамоновга қарши гиламга чиқади.
Изоҳ (0)