Рио—2016 Олимпиадасида 49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Африканинг Golden Gloves промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади ва профессионал боксчига айланди. Бу ҳақда ESPN телеканалига таяниб, UZ24 хабар бермоқда.
Ккелишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Golden Gloves раҳбари Родни Берманнинг сўзларига кўра, Дўстматов профессионал рингдаги биринчи жангини жорий йилнинг декабрида ЖАРда ўтказади. 2017 йилда эса унинг иштирокида 3 та жанг режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Дўстматов Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин бокс бўйича Олимпиада олтин медалини қўлга киритган иккинчи боксчи бўлди. Олтин медаль йўлида Ҳасанбой барча тўртта жангни ҳакамларнинг якдил қарори билан ўз фойдасига ҳал қилди.
Изоҳ (0)