Nike компанияси чекловлар шартли эканлиги ва инсон иродаси ғалабасига бағишланган янги видеороликни (Nike: Unlimited Will) тайёрлади. Унда америкалик спортчи Кайл Мейнард суратга тушди, дея маълум қилди TJournal.
Мейнард қўл-оёқсиз туғилган, бироқ болалигидан спорт, жумладан, унинг жанговар турлари билан шуғулланди. 2007 йилда у «10 нафар энг нуфузли ёш америкалик» рўйхатига киритилди, икки йилдан сўнг эса Мейнард расман қоидасиз жанглар иштирокчилари қаторидан ўрин олди. У, шунингдек, таниқли маърузачи ва Килиманжаро тоғига кўтарилган илк қўл-оёқсиз инсон ҳисобланади.
Мазкур ролик компаниянинг чекловлар шартли эканлиги ҳақидаги туркум видеоларидан навбатдагиси бўлди. Ушбу туркумдаги Nike: Unlimited You номли аввалги реклама икки ҳафта мобайнида YouTube’да 33 миллион маротаба кўрилганди.
Изоҳ (0)