Рио—2016 Олимпиадасининг 64 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги турнири финалида ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров келиб чиқиши кубалик бўлган Озарбайжон спортчисини имтиҳон қилади.
Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиаданинг финал жангида иштирок этаётган бешинчи ўзбекистонлик спортчига айланганди. Озарбайжонлик Каллозо Сотомаёр эса финалга қадар Украина, Франция, Куба ва Германия боксчиларини мағлуб этган ҳамда финалда жанг қиладиган биринчи озарбайжонлик боксчидир.
Финал жанги 21 август куни бўлиб ўтади ва унда ҳар икки спортчи олтин медаль учун жанг қилади.
Изоҳ (0)