Шимолий Корея ядровий қурол ясашда бойитилган урандан фойдаланишда давом этади, шунингдек, ядровий синовлар ўтказишни тўхтатмайди. Бу ҳақда КХДР атом энергияси тадқиқот институти Япониянинг Kyodo агентлигига берган изоҳида айтиб ўтди, деб маълум қилади «ТАСС».
«Ядровий синовлар тўхтатилмайди», — маълум қилди институт вакили ёзма жавобида.
Агентлик маълумотларига қараганда, тадқиқот институти Йонбёндаги ядровий реакторда плутоний олиш мақсадида фойдаланилган ядровий ёқилғини қайта ишлаш амалиётини қайтадан бошлаб юборди.
Изоҳ (0)