Наманганда йўл ҳаракати қоидаларини 82 марта бузган Lacetti русумли автомобиль эгасига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Қоидабузарликлар асосан тезликни меъёридан ошириш, йўл белгилари ва светофор чироқларига амал қилмаслик, йўловчиларга йўл бермасликдан иборат бўлган. Жарималарнинг умумий суммаси қарийб 33 миллион сўмга етган, бироқ ҳайдовчи томонидан умуман тўланмаган.
МИБ вилоят бошқармаси томонидан ушбу автомобилга нисбатан қидирув эълон қилинди ва машина эгасининг хонадонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Энди тўпланган қарздорлик суммаси тўланмаган тақдирда автомобиль аукцион савдоларига чиқарилади.
Изоҳ (0)