Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 1-турини Лондонда «Арсенал»га қарши ўтказган «Ливерпуль» 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Турнинг марказий ўйинида ҳисоб «тўпчилар» томонидан очилганига қарамай, 63-дақиқага қадар ливерпуллик футболчилар 4 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Филиппе Коутиньо дубл қайд этган ўйинда, Адам Лаллана ва Садио Мане 1 тадан гол уришга эришди.
Ўйин якунига қадар Арсен Венгер жамоаси яна 2 та гол урса-да, ҳакам ҳуштагига қадар ҳисобни тенглаштира олмади ва мавсумни мағлубият билан бошлади.
АПЛ. Амалдаги чемпион «Лестер» мавсумни дебютант «Халл Сити»дан мағлуб бўлиш билан бошлади
АПЛ. «Лестер»дан кейин «Тоттенҳэм» ҳам очко йўқотди, Гвардиола ғалаба билан бошлади
АПЛ. Жозе Моуриньо ва «Манчестер Юнайтед» мавсумни сафардаги ғалаба билан бошлади
Изоҳ (0)