Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бразилиялик волонтёрлар Рио Олимпиадасида ўз вазифаларини бажаришдан бўйин товламасликлари устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда қўмитанинг коммуникациялар бўйича директори Марк Адамс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Брифинг чоғида журналистлар Адамсга нега бразилиялик волонтёрлар либосларини олганларидан сўнг ўзларининг вазифаларини бажаришни тўхтатиб қўйиши ва ташкилий қўмитага ёрдам бериш ўрнига мусобақаларга бепул киришга ҳаракат қилиши ҳақида савол берди.
«Волонтёрлар катта ишни бажаряпти, биз худди улар каби ҳар бир Олимпиададан янги сабоқларни олиб келяпмиз. Улар билан ҳамкорликда ишлаш, тегишли кўрсатмалар бериш, керакли ёрдам кўрсатишларига эътибор қаратишларига ҳаракат қиляпмиз», — дея таъкидлади Адамс.
Маълумот учун, Рио Олимпиадасида жами 70 минг волонтёр ишламоқда. Улардан 80 фоизи бразилиялик, қолгани эса хорижликлар.
Изоҳ (0)