Баландликка сакраш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Елена Исинбаева 19 август куни Рио-де-Жанейрода спортчилик фаолияти якунланишига бағишланган махсус матбуот анжумани ўтказади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Машҳур енгил атлетикачининг матбуот анжумани Тошкент вақти билан 21:00 да Олимпиада ўйинлари бош матбуот марказида ўтказилади.
«Елена Исинбаеванинг матбуот анжумани учун 700 кишилик зал ижарага олинган, тадбир 9 тилга таржима қилинади. Матбуот анжумани унинг спортчилик фаолияти якунланишига бағишланади», — дейди вазиятдан хабардор манба.
Маълумот учун, Исинбаева 1982 йили Россиянинг Волгоград шаҳрида туғилган. 2004- ва 2008 йилги Олимпиада ўйинларида олтин, 2012 йили эса бронза медалини қўдга киритган.
Жами 22 та жаҳон рекордини ўрнатган бу спортчи Россия енгил атлетика федерецияси мусобақалардан дисквалификация этилгани туфайли, бошқа россиялик атлетлар қаторида, Рио Олипиадасида иштирок эта олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)