Фижи тарихида илк бор Олимпиада олтин медали қўлга киритилгани орол-давлатда ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Расмийлар байрамни нишонлаш учун икки кунни ажратди: ишчи-ходимлар ишга, талабалар дарсга бормади. Барча кўчада хурсандчилигини бир-бири билан бўлишди. Мамлакат бош вазири Олимпиадада ғалабага эришилган кун давлат байрами бўлиб қолишини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, регби-7 бўйича Фижи эркаклар терма жамоаси Рио Олимпиадаси финалида Буюк Британияни 43:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)