Рио—де-Жанейро Олимпиадасининг бешинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 та спорт тури доирасида ўз омадини синаб кўради.
Вақт бўйича энг биринчи турнир академик эшаш эшиш бўлиб, Шаҳбоз Холмирзаев унда медаллар учун кураша олмайди.
Бугун икки нафар дзюдочи — Шерали Жўраев ва Гулноза Матниёзова гиламга чиқади. Уларда бугуннинг ўзидаёқ совриндор бўлиш имконияти бор.
Боксчилардан Рустам Тўлаганов ва Ҳасанбой Дўстматовни муҳим жанглар кутиб турибди. Чорак финалда турган ўзбекистонлик спортчилар бугунги жангларни ўз фойдасига ҳал қилиб, минимум бронза медалини кафолатлаб қўйиши мумкин. Фазлиддин Ғоипназаров эса 1/16 финалдан иштирокини бошлайди.
Бокс
Рустам Тўлаганов (-91 кг)Рақиб: Абдуқодир Абдуллаев (Озарбайжон)Вақт: 21:45Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг)Рақиб: Биржан Жакипов (Қозоғистон)Вақт: 01:00 (11 август)
Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг)Рақиб: Маланго Дзалаглоу (Конго)Вақт: 02:15 (11 август)
Дзюдо
Шерали Жўраев (-90 кг)Рақиб: Бенамиди Абдураҳмон (Жазоир)Вақт: 18:00 — 21:00 ҳамда 23:30 — 01:40Раунд: Дастлабки раунддан финалгачаГулноза Матниёзова (-70 кг)Рақиб: Клус Катарзуна (Польша)Вақт: 18:00 — 21:00 ҳамда 23:30 — 01:40
Изоҳ (0)