Лангарчўп билан сакраш бўйича икки карра олимпия чемпиони Елена Исинбаева 14 август куни Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларига Халқаро олимпия қўмитаси спортчилар комиссиясига номзод сифатида жўнаб кетади, деб ёзади «Интерфакс».
«Амалдаги спортчи сифатида Олимпиадага учиб кета олмайман, аммо ХОҚ спортчилар комиссиясига номзод сифатида боришга тўла ҳақлиман. Шундай экан, 14 августда Риога учиб кетяпман», — деб ёзди Исинбаева ўз Instagram’ида.
Аввалроқ Лозаннадаги Швейцария федерал суди россиялик спортчилар Елена Исинбаева ва Сергей Шубенковдан 8 август куни келиб тушган апелляция аризаларини қайтарган эди.
Изоҳ (0)