«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Манчестер Юнайтед» футбол клуби билан шартнома имзолагач, мухлислар Руни—Иброҳимович—Погба учлигига ҳазиломуз R.I.P. лақабини берди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Гап шундаки, R.I.P. (Rest in peace) ҳарфлари бирикмаси Англия ва бошқа инглиззабон мамлакатларда қабртошларга ёзилади ва «Қабрингда тинч ёт» деган маънони англатади. Мухлислар бундай лақаб орқали учликнинг рақиблар учун ҳалокатли эканига шама қилмоқда.
Изоҳ (0)