Луганскда «халқ республикаси» раҳбари Игорь Плотницкийга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Халқ милицияси» штабига кўра, 6 август, шанба куни Луганскда рўй берган портлаш оқибатида ЛХР раҳбари Игорь Плотницкийнинг машинаси жабрланган. Икки киши яраланган ва касалхонага ётқизилган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда икки киши ҳалок бўлгани билдирилмоқда.
Плотницкий автомобилда портлаш чоғи бўлган ёки йўқлиги маълум эмас. Ижтимоий тармоқларга кўра, у касалхонага етказилган. Ҳодиса ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Изоҳ (0)