Эрон жанубидаги Бушир вилоятининг Генав порт шаҳрида газ қувурининг портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди. Бу ҳақда «Синьхуа» манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликка кўра, жароҳатланганлар маҳаллий касалхонага етказилган, улардан бирининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда.
Юз берган фалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)