Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси ўз сафларидан Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларини чиқариш кампанияси бошланганлигини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Fox News телеканалига кўра, «партия сафларидаги шошилинч тозаланиш» Туркия расмийлари мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга уринишда Гуленни асосий айбдор санаётгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гуленнинг жияни Муҳаммад Саид Гулен Туркия шимоли-шарқидаги Эрзурум шаҳрида қўлга олингани ва сўроқ учун Анқарага келтирилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)