АҚШ президенти Барак Обама АҚШ Сурияда Россияга ишона олишига амин эмаслигини, бироқ бу мамлакатда барибир ярашувга эришишга уриниб кўришини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз Россия ва Владимир Путинга ишона олишимизга амин эмасман, шунинг учун жанговар ҳаракатлар ҳақиқатда тўхтатилишига эриша олиш-олмаслигимизни синаб кўришимиз керак», — деди Обама.
Америка етакчиси сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатишнинг муқобили — доимий фуқаролар уруши.
«Биз шуни очиқчасига айтамизки, Россия ҳукуматни қўлида сақлаб қолиш учун ўз мамлакатини вайрон қилган… Асаднинг режимини қўллаб-қувватлаш истагини намойиш қилди», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)