Россиянинг атом энергияси бўйича «Росатом» давлат корпорацияси Боливия атом энергияси агентлиги (ABEN) билан Боливияда Ядро тадқиқотлари ва технологиялари маркази бўйича биринчи тижорат шартномаларини имзолади, деб ёзади «ТАСС».
Шартномалар қиймати ошкор этилмаяпти.
«Росатом» яқин вақтлар ичида Боливияда Ядро тадқиқотлари ва технологиялари марказини қуриш бўйича асосий шартномани имзолашни кўзда тутмоқда.
Россия ва Боливия 2016 йил 6 мартда атом энергиясини тинчлик мақсадларида қўллаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда Аль-Альто шаҳрида Ядро тадқиқотлари ва технологиялари марказини барпо этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим тузган эди.
Изоҳ (0)