АҚШда ўтган ҳафтада бензин захиралари сезиларли даражада камайгани ҳақидаги хабарлар туфайли нефть қимматлашда давом этмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
4 август, пайшанба куни эрталаб октябрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 0,46 фоизга ошиб, бир баррели учун 43,30 долларга етди. Сентябрда етказиладиган WTI туридаги нефть баҳоси 0,76 фоизга — бир баррели учун 41,14 долларгача кўтарилди.
АҚШда ўтган ҳафтада бензин захиралари 3,3 миллион баррелга (238,2 миллион баррелгача) қисқарди. Экспертлар бу кўрсаткич атиги 0,2 миллион баррель атрофида бўлишини кутганди. Шунингдек, мамлакатда ҳафта мобайнида нефть қазиб олиш ҳажми суткасига 55 минг баррелга (суткасига 8,46 миллион баррелгача) пасайди.
Изоҳ (0)