Миср армияси Синай ярим оролида «Ансар Байт ал-Макдис» террорчилик гуруҳи етакчисини йўқ қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» мамлакат ҳарбий қўмондонлигига таяниб.
Таъкидланишича, ушбу гуруҳ бошлиғи Абу Дуо ал-Ансарий ИШИД террорчилик ташкилотига содиқликка қасамёд қилган.
Аввалроқ ИШИДнинг Синайдаги қаноти Россия самолётининг Синай ярим оролидаги 2015 йил октябрдаги ҳалокатига сабабчи бўлиши мумкинлиги хабар берилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)