Индонезия полицияси Сингапурга террорчилик ҳужумини тайёрлашда гумон қилинаётган жангариларни ҳибсга олди, дея хабар бермоқда Reuters.
Операция мамлакат шимолидаги Батам оролида бўлиб ўтди. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, қўлга олинган жангариларнинг олти нафари гавжум жойларда кетма-кет терактлар уюштириш ва полиция участкаларига ҳужум қилишни режалаштирган. Операция суриялик жангарилар томонидан ишлаб чиқилган ва назорат қилинган, гумонланувчилар улар билан ИШИД маслагига қўшилган индонезиялик Бахрун Наим орқали алоқа қилган.
Сингапур ҳукумати эҳтимолий терактлар олдини олиш учун чегаралар хавфсизлигини ошириши ва кўчаларга қўшимча полиция кучларини чиқариши ҳақида маълум қилди.
Изоҳ (0)