Ирландиянинг Гори шаҳрида шундай манзара кузатилди: шаҳар кўчалари бўйлаб учар ликопча кетиб бормоқда, унинг ортидан эса лип-лип чироқларини ёқиб олган полиция машинаси қувмоқда, деб ёзади Meduza. Буларнинг барчаси жуда секинлик билан содир бўлмоқда.
Қанчалик ғалати бўлмасин, полициячилар номаълум учар жисмни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. Учар ликопчани маҳаллий рассом Али Камол Али бошқаргани маълум бўлди. Транспорт воситаси хавф туғдирмаслиги аниқлангач, уни қўйиб юборишди.
Изоҳ (0)