Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Анқарага боради, деб ёзади «ТАСС».
«Ихлос» агентлиги таъкидлашича, Туркия 15 июль кунги давлат тўнтаришига уринишдан кейин биринчи марта чет эл етакчисини қабул қилади.
Туркия президенти маъмурияти маълумотларига кўра, Қозоғистон етакчисининг самолёти Анқарага куннинг иккинчи ярмида қўнади. Назарбоев Эрдўғон билан музокаралар олиб бориб, ҳамкорлик стратегиясини кенгайтириш масалалари ва Турк тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши фаолиятини муҳокама қилади. Кун тартибидан икки томонлама мавзулардан ташқари, Суриядаги вазият ва терроризмга қарши кураш ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари, етакчилар Анқара фитна учун жавобгар деб ҳисоблайдиган мухолифатчи Фатхулла Гюлен тарафдорлари фаолиятига барҳам бериш мавзуларига ҳам тўхталади.
Изоҳ (0)