Россия мудофаа вазирлиги радиация, кимё ва биологик ҳимоя қўшинлари мутахассислари Ямал-Ненец автоном округидаги Сибир куйдиргиси тарқалган ҳудудда ушбу касалликдан ҳалок бўлган ҳайвонлар қолдиқларидан чорак қисмидан кўпини йўқ қилишга улгурди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мудофаа вазирлиги Ямалда тозалаш ишлари суръатини икки баробар оширди. 4 август, пайшанба куни Сибир куйдиргиси тарқалган ҳудудда 240 буғу қолдиғи йўқ қилинди. Умумий кўрсаткич 600 тага етди, бу эса нобуд бўлган жониворлар жами сонининг тўртдан бир қисмидан кўпроқ», — дея таъкидлади Рошчупкин.
Маълумот учун, тундрада Сибир куйдиргиси туфайли 2,3 мингдан кўпроқ буғу ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)