Тошкент аэропортининг янги халқаро йўловчи терминали — «Тошкент-4» 336 миллион 443 минг доллар эвазига қурилади. Бу ҳақда UzReport телеканали хабар берди.
Хабар беришларича, янги терминал майдони 87 минг квадрат метрни ташкил этади, у соатига 1,5 минг, йилига 5,7 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
Телеканалнинг қайд этишича, уч йил давомида қурилиши режалаштирилаётган янги терминалнинг қуш парвози баландлигидан кўриниши қанотини ёзган Ҳумо қушини ёдга солади.
«Тошкент-4»да 36 самолёт учун перрон, 1,7 минг автомобиль учун автотураргоҳ бўлиши кўзда тутилган.
Аввалроқ янги терминалнинг қурилиши 2016 йилдан бошланиши, қурилиш-монтаж ишлари 2019 йил охирига қадар якунланиши ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)