Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари орасида 2 август, сешанба куни энг салқин ҳаво Самарқанд, Андижон ва Фарғона шаҳарларида қайд этилди. «Ўзгидромет» маълумотига кўра (pdf), ҳар учала шаҳарда максимал ҳаво ҳарорати +33 даражагача кўтарилган.
Шу куни Наманган шаҳрида энг юқори ҳаво ҳарорати +34 даражани, Урганч, Навоий, Жиззах, Гулистон, Тошкент шаҳарларида +35 даражани, Нукус, Бухоро шаҳарларида +36 даражани, Қарши, Термиз шаҳарларида +38 даражани ташкил этган.
Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида салқин иқлим шароити сақланиб қолган — Чимёнда энг юқори ҳаво ҳарорати +24 даражадан ошмаган бўлса, Қамчиқ довонида максимал ҳарорати +19 даражани ташкил этган. «Ўзгидромет» маълумотига кўра, 2 август куни Ўзбекистон ҳудудидаги энг иссиқ ҳарорат Бухоро вилоятининг Жонгелди қишлоғида қайд этилган — +39 даража.
Маълумот учун, «Ўзгидромет» маркази 2 август куни Самарқанд вилоятида ҳаво ҳарорати +39 даражагача, Андижон ва Фарғона вилоятларида эса +35 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида ахборот берган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)