Beeline компаниясининг Ўзбекистондаги даромади 2016 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 6 фоизга камайиб, 164 миллион долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Шу билан бирга, операторнинг 2016 йилнинг иккинчи чораги давомидаги даромади сўмда 479 миллиардга тенг бўлди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,37 фоизга кўп демакдир.
Компания маълумотларига кўра, иккинчи чоракда мобил хизматлар сегментидаги даромад 164 миллион долларни ташкил қилди.
Ахборот узатиш сегментидаги даромад ҳисобот даврида 32,3 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг иккинчи чораги билан таққослаганда 4,44 фоизга кам.
2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра эса, оператор даромади 3 фоизга — 329 миллион долларгача тушиб кетди. Операторнинг 2016 йил январь—июндаги даромади сўмда 11 фоизга — 947 миллиардгача ошди.
Beeline’нинг Ўзбекистондаги абонент базаси 2016 йил иккинчи чораги якунлари бўйича 9,9 миллион кишидан иборат бўлди, бу ўтган йилнинг шу давридагидан 9 фоизга кам демакдир.
Изоҳ (0)