Британиялик тадқиқотчилар одамларга кўпроқ ташланадиган итлар зотини аниқлади. Маълум бўлишича, мамлакатда жониворлар ҳужумидан сўнг етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар асосан лабрадорлар туфайли берилар экан. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Тадқиқотни жониворларни суғурталаш билан шуғулланадиган Animal Friends, компанияси экспертлари ўтказди. Болаларнинг энг яхши дўсти саналадиган лабрадорлар почтачиларнинг ашаддий душмани бўлиб чиқди: улар билан боғлиқ ҳодисаларнинг деярли учдан бирида курьерлар ва почта ходимлари иштирок этган. Қироллик почта хизмати ўтган йилнинг ўзида ходимларига нисбатан 2,6 минг ҳужум ҳолатини қайд этди.
Лабрадорлардан ташқари одамларга кўпроқ немис овчаркалари, стаффордшир бультерьерлари ва бордер-коллилар ташланиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)