Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувини имзолади, дея хабар бермоқда «Интерфакс» ТИВ матбуот хизматига таяниб.
Идрисов ўша куниёқ БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашув ўтказиб, Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги жорий ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, мамлакатнинг 2017—2018 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзолиги бўйича бирламчи вазифаларни муҳокама қилди.
Иқлим бўйича Париж келишуви 2015 йилнинг охирида Франция пойтахтида глобал иқлим ўзгариши муаммоларига бағишлаб ўтказилган БМТ анжумани якунларига кўра қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)