17 июль куни Еревандаги полиция полки ҳудудини эгаллаб олган «Сасна црер» қуролли гуруҳи аъзоси Араик Хандоян суд қарори билан икки ойга ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» унинг адвокатига таяниб.
Шунингдек, «Таъсис қилувчи парламент» фуқаролик мухолифат ташаббуси матбуот котиби Варужан Аветисян, Арег Кюрегян ва Арам Акопян ҳам ҳибсга олинди.
Уларга одамларни гаровга олиш ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари қўйилди.
Аввалроқ Еревандаги полиция патруль-пост хизмати полкининг гаровга олиниши муносабати билан очилган иш бўйича 47 киши ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)