Никарагуа президенти Даниэль Ортега турмуш ўртоғи Росарио Мурильони мамлакат вице-президентлигига номзод этиб танлади. Агар сиёсатчи учинчи муддатга сайланса, хоним мазкур лавозимни эгаллайди, дея хабар беради «РБК».
Ҳозирда Мурильо ҳукумат бош матбуот котиби вазифасини бажармоқда ва Никарагуа сиёсий ҳаётида сезиларли ўринга эга. Ортеганинг ўзи ОАВларда камдан-кам кўринса-да, биринчи хоним маҳаллий телевидениеда деярли ҳар куни чиқиш қилиб, сиёсий янгиликларга изоҳ беради ва ўзининг брендига айланган «маънавиятнинг янги асри» мавзусини илгари суради.
Танқидчилар президент ва унинг турмуш ўртоғини мамлакатни «шахсий томорқа»га айлантиришга интилишда айбламоқда. Мухолифат тарафдорлари хонимнинг хизмат пиллапоясида илгарилаши янги оилавий сулоланинг пайдо бўлишига замин яратишидан хавотир билдирган.
Изоҳ (0)