Россия бокс терма жамоас Рио-де-Жанейро Олимпиадасида 4 та медални қўлга киритишни режалаштирган, деб хабар берди «Оламспорт».
Бу борада манба Россия бокс терма жамоаси бош мураббийи Александр Лебзякнинг интервьюсига таянган. Мураббий қайси шогирдидан олтин, яна қайси биридан кумуш медални умид қилаётганига ойдинлик киритмаган.
«Нафақат ўзимиз, балки Риога ташриф буюра олмаган спортчилар учун ҳам курашишимиз керак. Бразилияга уни томоша қилиш учун келмадик. Аниқ мақсадимиз — 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқиш», — деб таъкидлаган Александр Лебзяк.
Интервью давомида мураббий Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчиларига юқори баҳо бераётгани айтилган бўлиб, «Оламспорт» маълумотни «Россиялик мураббий ўзбек ва қозоқ боксчиларидан хавфсирамоқда» сарлавҳаси билан берган.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси сафида 11 нафар чарм қўлқоп устаси Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этади. Шулардан 1 нафари қиз боксчи.
Изоҳ (0)