1979 йилги авиаҳалокат сабаб ҳаётдан кўз юмган ўн еттинчи «пахтакорчи»ни хотирлаб ҳар йили анъанавий ўтказиладиган турнирнинг 2016 йилгиси 5 август куни старт олади.
«Пахтакор» футбол клуби расмий сайти хабарига кўра, 10 августга қадар давом этадиган мусобақага «Чилонзор» стадиони мезбонлик қилади.
Хотира турнирида 2001 йилда туғилган футболчиларни жамлаган 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Улар орасида Тошкентнинг «Пахтакор», «Пахтакор-2», «БЎСМ-16» жамоалари қаторида Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон ва Олмалиқ шаҳарларидан ҳам жамоалар бор.
Изоҳ (0)