Ҳиндистонда 4,5 миллион киши шиддатли ёғингарчилик боис тошқин хавфи остида қолган ҳудудда яшаб келмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, ёмғирлар бир неча кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда, NDTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, энг катта зарар Бихар штатига етказилди — у ерда 2,7 миллион киши хавф зонасида қолиб кетди. Ундан кейинги ўринда мамлакат шимолидаги Ассам штати турибди (1,6 миллион киши).
Табиий офат туфайли ҳалок бўлганлар сони 75 кишини ташкил этмоқда.