Россия тергов қўмитасининг Пенза вилоят бошқармаси АС-4 планерининг қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
65 ёшли учувчининг танаси топилиши муносабати билан Бессеновск туманлараро тергов бўлими тергов олди текширувини бошлаб юборди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳалок бўлган киши хизмат кўрсатган синовчи-учувчи бўлиб, бир қатор давлат мукофотларига эга бўлган. Самолёт аэродромдан учиб чиқиб, 800 метр баландликка кўтарилганидан сўнг қулаган.
Ҳалок сабаблари ўрнатилмоқда.
Изоҳ (0)