Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ давлат котиби Жон Керри Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро билан Парижда бўлиб ўтган учрашувда Суриянинг Алеппо шаҳридаги вазият юзасидан хавотир билдирди, деб ёзади «Ведомости» давлат департаменти вакили Жон Кирбига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Керри Алепподаги вазият юзасидан бизнинг чуқур хавотиримизни, уни ҳал этиш бўйича ҳаракатларимизни, шунингдек, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимини амалга оширишни яхшилаш ва БМТ раҳбарлиги остида мухолифат ва Асад режими ўртасида музокараларни қайта бошлаш учун имконият яратиш ҳақидаги таклифларнинг техник тафсилотлари бўйича ўзаро англашувга эришиш борасидаги Америка-Россия ҳаракатларини муҳокама қилди», — деди Кирби.

Нашр эслатишича, Алеппонинг шарқий даҳаларида Сурия президенти Башар Асадга содиқ кучлар томонидан «мухолифат» деб аталувчи қуролли қисмлар қуршаб олинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Маҳаллий
Бухорода испаниялик эркак савдолашаётган вақтда тўсатдан вафот этди