Америкалик олимлар инглиз бульдоглари қирилиб кетиш хавфи остида деган хулосага келди. Тадқиқот натижалари Canine Generetics and Epidemiology нашрида чоп этилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
139 та ит ДНКсининг таҳлил кўрсаткичи ушбу турга сезиларли даражада генетик хилма-хиллик етишмаётганлигини кўрсатди.
Бу селекционерларнинг мавжуд генофонд асосида соғломроқ фенотипни яратиш имкониятини камайтиради.
Олимларнинг фикрича, муаммонинг сабаби азалдан ушбу турнинг кам сонли эканлигидадир. «Муайян фенотипик ва генетик хилма-хиллик ҳали ҳам мавжуд, бироқ бу турни соғломлаштириш учун етарли бўлиш-бўлмаслиги — мавҳум масала», — дея таъкидлади тадқиқотчилар.
Инглиз бульдоги Англиянинг миллий ити ҳисобланади.
Изоҳ (0)