Тайванда ёниб кетган туристик автобус ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда, Таоюань уезди прокуратурасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Суд тиббий экспретизаси текширувлари якунларига кўра, ҳайдовчининг қонида алкоголь миқдори меъёридан тўрт баробар юқори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни Таоюань аэропортига кетаётган туристик автобус шоссе тўсиғига урилиб, олов олди. 24 нафар хитойлик турист, маҳаллий гид ва ҳайдовчи ёнғин қурбони бўлди.
Изоҳ (0)