Приморьеда Корея Республикасидан Хитойга транзит орқали юборилаётган юқори ион ҳосил қилувчи нурланишли пардоз буюмлари бўлган контейнер аниқланди ва юборувчи мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Владивосток божхонаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Паромда Корея Республикасидан Хитойга транзит орқали юборилаётган контейнер табиий радиация муҳитидан икки марта ортиқ нурланишга эга бўлган», — дейилади хабарда.
Ҳужжатларга кўра, контейнерда ювиниш учун гель, соч учун зардоб, шампунь, соч учун ниқоблар, тиш пастаси, юз учун ниқоблар бўлган. Зарарли таъсирларнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун контейнер бошқа контейнерлардан ажратиб қўйилиб, божхона органлари мансабдор шахслари томонидан зарур ҳаракатлар амалга оширилган.
Ушбу юк аҳоли учун хавфли бўлганлиги учун радиоактив пардоз буюмлари жойланган контейнер юборилган мамлакатга қайтариб жўнатилди.
Изоҳ (0)