«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликларнинг ўйини жамоа етакчиси Лионель Мессига боғланиб қолганини тан олди ва бундан уялмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Ўзим ҳақимда гапиришни хушламайман, яхшиси ‘Барселона’дан мисол келтираман. Бизда ажойиб футболчилар кўп, аммо жамоа Мессига боғланиб қолганини инкор қилиш мумкинми? Албатта, биз унга боғланиб қолганмиз, буни тан олишдан уялмайман. Умуман олганда, ғалабага ҳамма ўз ҳиссасини қўшади. Аммо Месси – дунёда энг зўри, унга боғланиб қолишни истайман», – деди Неймар.
Изоҳ (0)