Халқаро спорт федерациялари 250 нафар россиялик спортчига Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашишга рухсат берди. Бу ҳақда Россия олимпия қўмитаси раиси Александр Жуков маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Унинг сўзларига кўра, қаердадир талабнома тўлиқ маъқулланган бўлса, қаердадир эса Олимпиадага ҳозирча спортчиларнинг фақат бир қисми қўйилган. «Масалан, сув полоси бўйича жамоанинг барча 12 аъзоси маъқулланган, волейбол жамоасидан 24 кишидан 24 кишига рухсат берилган», — деди Жуков. Шунингдек, у кураш бўйича берилган талабномалар ҳам тасдиқланганини айтиб ўтди.
24 июль куни Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиада ўйинларидан бутун Россия термасини четлатиш ўрнига, номзоди тегишли спорт турларини назорат қиладиган халқаро федерациялар томонидан маъқулланган спортчиларгагина рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)