Туркия ҳукумати мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга уринишда қатнашган ҳарбий техника миқдори хусусида маълумот берди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тўнтаришда 35 қирувчи, 239 зирҳли ҳарбий машина ва 37 вертолёт иштирок этган.
Бундан ташқари, уч кема ва етти танк қўллангани айтилмоқда.
Тартибсизликларда мамлакат ҳарбий кучларининг 1,5 фоизи иштирок этган.
Изоҳ (0)