Сурия шимолидаги асосан курдлар истиқомат қиладиган Ал-Қамишли шаҳрида иккита портлаш юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 44 киши ҳалок бўлди, 140 дан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, автомобиль ва мотоциклга ўрнатилган бомбалар ишга туширилди. Портлаш шаҳарнинг ғарбида, Туркия билан чегарага яқин қисмида содир бўлди. Портлаш овозлари Туркия чегарасида жойлашган Нусайбин шаҳрида ҳам эшитилди. Баъзи биноларнинг ойналари деразалардан чиқиб кетди.
Европада жойлашган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси» мухолифат ташкилотининг маълум қилишича, портлашларнинг асосий мақсади курд полицияси маҳкамаси ва унинг яқинидаги маъмурий бинолар бўлган.
Хабарда айтилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Террорчилик гуруҳи Amaq агентлиги орқали курд объектлари терактнинг асосий мақсади эканини тасдиқлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)