Халқаро Кураш Федерацияси россиялик спортчиларнинг Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этиш масаласига ойдинлик киритиб берувчи махсус комиссия тузишга қарор қилди, деб хабар берди ташкилот расмий сайти.
Комиссия 4 кишидан иборат бўлиб, у допинг-тест натижалари хулосасини беради ва россиялик курашчиларнинг Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслик масаласи юзасидан ўз қарорини Халқаро арбитраж Судига тақдим этади.
Комиссиядаги 4 нафар аъзо орасида ўзбекистонлик Аҳроржон Рўзиев номи ҳам бор. Халқаро Кураш Федерацияси вице-президенти сифатида Рўзиев ҳам россиялик спортчиларнинг йирик спорт фестивалида иштирок этиш масаласини ҳал қилишда иштирок этади.
Комиссияга шунингдек Халқаро Кураш Федерацияси бош котиби — франциялик Мишель Дуссон, ташкилот вице-президенти — америкалик Стен Зиедзич ҳамда ташкилот медицина қўмитаси директори — британиялик Карлос Рой киритилган.
Манбада келтирилишича, комиссия ўз хулосасини 28 июль — пайшанба куни эълон қилади.
Изоҳ (0)