Спорт мансабдорлари йўл қўйган камчиликлар «тоза спортчилар»га салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Бу ҳақда халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахга йўллаган мактубида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳаётини Олимпиада ўйинларида иштирок этишга бағишлаган ‘тоза спортчилар’ ҳатто спорт мансабдорлари айби исботланган тақдирда ҳам дисквалификация қилинмаслиги кераклигига ишончим комил. Айнан ушбу ҳолатда мансабдорлар камчиликка йўл қўйгани аломатлари мавжуд, бироқ ҳеч ким айбдор деб топилмади. Нега унда айбсиз спортчилар жазога тортилиши керак? Сиз Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун ўзингиз курашгансиз, агар ХОҚ ҳамда дунё етакчилари ‘олимпиячиларни эшита олганда’ бойкотга йўл қўймасликнинг иложи топилган бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиргансиз», — дея таъкидлади Усмонов.
Усмонов ўз мактубида халқаро қиличбозлик федерацияси барча аксилдопинг қоидаларига қатъий риоя этиб келаётганлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ричард Маклареннинг мустақил комиссияси ҳисоботи якунлари бўйича эълон қилинган Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) россиялик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларига қўйилиши индивидуал тартибда кўриб чиқилиши, бироқ, ҳатто бу масала ижобий ҳал этилган тақдирда ҳам спортчи фақат нейтрал байроқ остида қатнашиши мумкинлигини билдирганди.
Изоҳ (0)