Чили қирғоқларида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати 26 июль, сешанба куни маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълумотларга кўра, ерости силкиниши Тинч океанининг 10 километр чуқурлигида содир бўлди. Зилзила эпицентри Чилининг Айсен провинциясидан 467 километр узоқликда жойлашган.
Ҳалок бўлганлар, вайронагарчиликлар ҳамда цунами келиши хавфи ҳақида ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)