Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишга алоқадорликда гумон қилиниб, 9 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳисоб-китобларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўлга олинганлар орасида 143 генерал, 3168 полковник ва кичик зобитлик таркибидагилар, 1181 унтер-офицер ва 736 нафар ҳарбий ўқув юртлари курсанти бор. 2219 киши олдин суд тизимида ишлаган: улардан 348 нафари судья ва 737 нафари прокурордир.
Ҳибсда сақланаётган полиция зобитлари сони 918 кишини ташкил этмоқда. Шунингдек, 825 нафар ҳарбий бўлмаган шахслар, жумладан, минтақалардаги мансабдорлар ҳам қўлга олинган. Жами тергов жараёнларида 13 мингга яқин одам сўроқ қилинди.
Изоҳ (0)