Россия спорт вазири Виталий Мутко Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси (IAAF) президенти Себастьян Коудан 2016 йилги Олимпия ўйинларида Халқаро олимпия қўмитасининг талабларига жавоб берадиган россиялик атлетларнинг иштирокига рухсат беришни сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мутконинг мактубида Елена Исинбаева, Сергей Шубенков ва Мария Кучина тилга олинди.
Спорт арбитраж суди (CAS) 21 июль куни Россия олимпия қўмитаси ва 68 енгил атлетнинг IAAF’га нисбатан апелляция сўровини қайтарди. Суд қарорига кўра, қўмита Рио–2016 ўйинларига IAAF талабларига мос келмайдиган ўйинчиларни юбора олмайди. 24 июль, якшанба кунги видеоконференция якунларига кўра ХОҚ Ижроқўми IAAF ва CAS қарорини қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)