Мадейра аэропорти яқинда Европа чемпионлигини қўлга киритган футбол бўйича Португалия терма жамоаси сардори, мазкур оролда туғилиб-ўсган Криштиану Роналду шарафига қайта номланади. Бу ҳақда O Jogo нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мадейра ҳукумати раиси Мигель Альбукерке бу ҳақда футболчининг Фуншалга ташрифи чоғида (бу ерда Роналду ўзининг беш юлдузли меҳмонхонасини очди) маълум қилди. Ҳаво қўналғаси «Криштиану Роналдунинг Мадейра аэропорти» деб номланади. Оролда, шунингдек, футболчи музейи ва ҳайкали ҳам қад ростлаган.
Изоҳ (0)