Жеки Чан иштирок этган комедия жанридаги «Изма-из» жангари фильми Хитойда дам олиш кунларидаги биринчи прокатида 62 миллион доллардан ортиқ маблағ тўплади. Бу ҳақда Deadline хабар бермоқда.
Бу 62 ёшли актёрнинг бутун фаолияти давомидаги энг омадли кўрсаткичдир.
Картина устида режиссёр Ренни Харлин иш олиб борган. Хитой ва АҚШ ҳамкорлигида суратга олинган фильм бюджети 32 миллион долларни ташкил этди. У Малайзия, Сингапур, Индонезия, Вьетнам, Руминия ва Болгарияда прокатга чиқди. 2 сентябрдан эса фильм Қўшма Штатларда прокатга чиқади.
Сюжет марказида жияни жиноий уюшма қўлига тушиб қолган виждонли полициячи (Жеки Чан) бўлиб, у қизни қутқариш учун ўзига шерикликка вайсақи америкалик (Жонни Ноксвил)ни олишга мажбур бўлади.
Изоҳ (0)